date

Гўзал хонанда Дилноз Ҳакимова турмуш қурмоқда

Гўзал хонанда Дилноз Ҳакимова турмуш қурмоқда

Сўнгги кунларда хонанда Дилноз Ҳакимованинг турмуш қураётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда турли тахминлар тарқалган эди. Ниҳоят, хонанда шахсий ҳаёти ҳақида ўзи муносабат билдирди.

Ёшини ошкора эълон қилган санъаткор буржини сунбула дея таъкидлаб, сентябрь ойида ёшга тўлишини айтди. У ўзини яқинлари орасида “Ди”, “Диша”, “Дилноз”, айримлар эса “Жоник” деб чақиришларини ёзиб қолдирган.

“Турмушга чиққан эмасман, демак ҳали фарзандим ҳам йўқ,” – деган эди у. Операга ихтисослашган хонанда “Отажон” қўшиғи билан машҳур бўлганини, аммо мухлислар уни “Боравер”, “Ҳалоли”, “Мусофиргина онам”, “Майли”, “Уйғонамиз” каби ижролари орқали таниётганини билдирган.

Ҳозирда “Дилхирож” номли янги теледастурда бошловчи сифатида ҳам фаолият юритаётган Дилноз рақсга тушиш, саёҳат қилиш ва мазали таомлар ейишни севадиган “қуёш қизи” эканини ёзган.

У ўз саҳифасида фақат ижобий энергия тарқатишини ва барча мухлисларини “Жоникларим” деб аташини таъкидлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Гўзал хонанда Дилноз Ҳакимова турмуш қурмоқда