Ички буқоқ хавфлими? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ички буқоқ хавфлими?

  • Тиббиёт
  • 19-09-2017, 10:15
  • 981
  • Ички буқоқ хавфлими?
    — Буқоқ турлари орасида ички тарафлама жойлашганини хавфлироқ, дейишади. Чиндан ҳам шу ростми? Ички буқоқнинг қандай асоратлари бўлиши мумкин?

    Насиба Саттарова, Самарқанд шаҳри


    Дилфуза Ортиқова, шифокор-эндокринолог:

    — Сиз айтаётган ҳолат одамлар орасида заҳарли буқоқ номи билан ҳам аталади. Яъни, токсик буқоқ. Агар ташхис ҳақиқатан ҳам шундай бўлса,албатта даволаш зарур. Ички буқоқ деганда физиологик ҳолатга кўра ичига ўсган, тўшнинг орқасида жойлашган турига нисбатан айтилади. Бунда нормал ҳолатдан пастроқда жойлашган буқоқ трахеяни сиқиб қўйиши, организмда турли асоратларни пайдо қилиши мумкин. Шу боис шифокор тавсияси билан жарроҳлик амалиёти буюрилади. Сизнинг вазиятингизга келсак, тиббий текширувлардан ўтиб, буқоқнинг турини аниқлаш ва шунга кўра муолажа қилиш даркор.

    Манба: «Даракчи»