Жанубий Корея икки немис ва бир япон авто ишлаб чиқарувчиси ҳужжатларининг нотўғри расмийлаштирилгани туфайли 10 хорижий авто моделининг сотилишини тақиқлайди ва уларга нисбатан жарима жорий қилади. Бу ҳақида Daily Sabah нашрига асосланиб Кун.уз хабар берди.
BMW, Porsche ва Nissan автомобиль ишлаб чиқарувчиларининг Корея Республикасидаги бўлимлари Атроф-муҳит муҳофазаси вазирлиги томонидан жорий қилинган 7,2 миллиард вон (5,9 миллион доллар) миқдоридаги жарима тўловидан ажабланишди.
Тақиқлов қўйилган моделлар орасида BMW'нинг x5m модели, Porsche'нинг Macan S Diesel ва яна икки транспорт воситаси, Nissan компаниясининг Qashqai SUV ва Infinity Q50 limousine моделлари бор.
Транспорт воситаларининг сотувга чиқарилиши ноябрь ойидан буён чўзиб келинмоқда. Манбага кўра, фақатгина олти модель ўз вақтида сотилган.
Nissan компаниясининг моделлари борасида текширув ишлари давом этмоқда, BMW'га қўйилаётган айбловлар у қадар жиддий аҳамиятга эга эмас: X6M синов натижаларига доир маълумот X5M ҳужжатларига ўхшашига ишора қилинган. BMW эса, ўз ўрнида, икки транспорт воситаси ҳам бир двигателни қўллашини маълум қилган. Porsche муаммолар ҳақида ўзи маълум қилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади