date
views 7 528

UMS открыл в Ташкенте еще один собственный офис продаж

UMS открыл в Ташкенте еще один собственный офис продаж

UMS (Universal Mobile Systems) мобил оператори республика бўйича сотувлар ва хизмат кўрсатиш офислар тармоғини кенгайтирмоқда. Яна битта янги офис Тошкент шаҳрида жойлашган “Оазис” савдо маркази ҳудудида, Учтепа тумани, 12 мавзе, 21А уй манзили бўйича меҳмонларни қабул қила бошлади. У тушликка танаффусларсиз ва дам олиш кунларисиз ҳар куни тонги 8дан кечки 20гача – умумий ҳисобда кунига 12 соат хизмат қўрсатади.

Янги офис мутаҳассислари янги ва амалдаги абонентларга мобил алоқа масалалари: энг маъқул тариф режасини, қўшимча хизматларни танлаш, алоҳида тоифадаги рақамларни ҳақи бўлиб тўланадиган қилиб расмийлаштириш каби кўплаб хизматлар бўйича ёрдам кўрсатишга тайёр.

– Компанияга қарашли сотув офислари тармоғини ривожлантириш бўйича фаолиятимиз янада ривожланмоқда, - дея изоҳ берди UMSнинг сотувлар ва хизмат кўрсатиш бўйича директори Юрий Свечников. – Йил бошидан буён республика бўйича 6та ўзимизга қарашли янги офислар фаолиятини йўлга қўйишга улгурдик. Бу орқали аҳоли компанияга мурожаат қилиши учун қўшимча қулайлик яратмоқдамиз. Офислар сонини кўпайтириш билан бирга уларда хизмат кўрсатиш савиясини ҳам оширишга интилмоқдамиз. Ахир абонентларимизнинг нафақат вақти тежалиши, балки хизматларимиздан қониқиши ҳам муҳим.

Таъкидлаш жоизки, олдинроқ, шу йилнинг май ойида сотувлар ва хизмат кўрсатиш офислари Қўқон ва Марғилон шаҳарларида очилганди.
Ctrl
Enter
Нашли оШибку
Выделите текст и нажмите Ctrl+Enter
Новости » Технологии » UMS открыл в Ташкенте еще один собственный офис продаж