
Beeline Club ўз ҳамкори DLUX рақс студияси билан ҳамкорликда Facebook фойдаланувчилари учун танлов эълон қилди.
Ғолиб DLUX рақс студиясидан 17 рақс туридан бирига бепул қатнашиш учун 10 турдаги мини-абонементдан бирини танлаб олиш имконига эга бўлади. Танловда иштирок этиш учун Beeline Club ва DLUX саҳифаларига аъзо бўлиш (“Like” босиш), Beeline Uzbekistan ва DLUX Telegram-каналларига обуна бўлиш, танлов ҳақидаги янгиликга “Like” қўйиш, ўз саҳифасида “share” тугмаси орқали чоп қилиш ва пост остида шарҳ тарзида “Ғолиб бўлишни истайман!” деб ёзиш лозим. Ғолиблар оммабоп random.org сайтида тасодифий рақамлар генератори ёрдамида аниқланади. Натижаларнинг скриншоти https://www.facebook.com/beelineclub саҳифасида 18 ноябр куни чоп этилади.
Facebook‘даги Beeline Club саҳифаси Beeline компаниясининг шу номли йирик лойиҳасига бағишланган бўлиб, унинг доирасида ҳар бир абонент йиғилган балларини имтиёзлар картасига алмаштириши мумкин. Бунинг учун Beeline хизматларидан фойдаланиш эвазига балларни тўплашга имконият берадиган махсус бепул хизматни ёқишнинг ўзи кифоя. 1500 балл эвазига Gold картаси, 3000 балл эвазига эса Platinum картасини қўлга киритиш мумкин. Beeline‘нинг Beeline Club‘га аъзо бўлган абонентлари Андижон, Бухоро, Жиззах, Қарши, Қўқон, Навоий, Наманган, Нукус, Самарканд, Тошкент, Термиз ва Фарғона шаҳарларидаги юзлаб ресторан ва савдо нуқталаридан имтиёзли фойдаланишлари мумкин.
Батафсил маълумот www.facebook.com/beelineclub саҳифасида. Читайте «Замин» в Telegram!
Ctrl
Enter
Нашли оШибку
Выделите текст и нажмите Ctrl+Enter Новости по теме