Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи-Бош вазир Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Сирғали туманига ташриф буюриб, туманда метро бекатлари барпо этиш, ер устидан ўтадиган замонавий метро йўли қуриш заруритига тўхталган эди.
Ер усти тезюрар метро йўналишини қуриш ишлари аллақачон бошлаб юборилди. Узунлиги 8 кмдан ортиқни ташкил қилувчи ер усти тезюрар метро йўналиши 4 йил мобайнида қуриб битказилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигида Серғали тумани ҳокими Фурқат Мақсудхўжаев иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида айтилди, дейилади "Qalampir.uz" хабарида.
Чоштепа, Мирзо Турсунзода, Қипчоқ кўчаларидан “Йўлдош” даҳасидаги Мардлик кўчасигача бўлган ҳудуддан ўтадиган линия 6та станциядан иборат бўлади.
Шунингдек, туманда бугунги кун талабларига тўла жавоб берадиган, энг замонавий инфратузилмалар билан таъминланадиган 500 та кўп қаватли уй бунёд этилиши ҳам режалаштирилган. Ушбу улкан лойиҳанинг амалга оширилиши 30 минг оиланинг янги уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш имконини яратади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси