Буюк Британия полицияси курд ўсмир қочқинга ҳужум қилган тўққиз кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда "Reuters"га асосланиб Кун.уз нашри хабар бермоқда.
Ҳужумда умумий ҳисобда 20 киши иштирок этган, қолган шахслар айни дамда қидирилмоқда.
Ҳодиса Лондоннинг Кройдон туманида 1 апрель куни кечки пайт юз берган. Курд ўсмир ва унинг икки дўсти бекатда автобус кутиб туришганда уларнинг ёнига бир гуруҳ йигитлар келган.
«Гумонланувчилар жабрланганлардан улар қаердан эканини сўрашган ҳамда у қочқин экани ва бошпана сўраб мурожаат қилганини тушунишгач, унга ҳужум уюштирилган», - дея айтиб ўтган инспектор Гэри Касл. Ўсмир боши ва юзидан жиддий жароҳатлар олди.
Маълумот учун, Лондоннинг Кройдон тумани шаҳардаги энг хавфли жойлардан бири саналади. ИИВ маълумотларига кўра, бу ерда сўнгги беш йил давомида ўта оғир жиноятлар сони кўпайиб кетган: барча қотилликларнинг қарийб 10 фоизи ва зўрлаш ҳолатларининг етти фоизи айнан шу туманда содир этилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди