Давлат солиқ қўмитаси Ахборот хизмати хабарига кўра, «Ишонч телефон»ларига бир ҳафтада 228 та мурожаат Давлат солиқ хизмати органларида ўрнатилган «Ишонч телефонлари» орқали ўтган ҳафта давомида (26 апрелдан 2 майга қадар) жами 228 та, шундан 17 та юридик ва 211 та жисмоний шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди.
Ушбу мурожаатларнинг аксариятида савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида савдо қоидаларининг бузилганлиги ҳамда тўловларни банк пластик карточкалари орқали амалга оширишда ҳисоб-китоб «Терминал» аппаратлари ишлатилмаётганлиги, харид чеки бермаслик ҳолатлари қайд этилган, деб ёзади Hordiq.uz.
Жумладан, Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармасининг «Ишонч телефони»га вилоят ҳудудидаги айрим автомобилларга ёқилғи қуйиш шоxобчалари (АЁҚШ)ларида ёқилғи-мойлаш маҳсулотларининг сунъий равишда етишмовчилигини юзага келтириш, ёқилғиларни ноқонуний равишда ва ностандарт идишларда сотиш, назорат-касса машинасидан фойдаланмаслик, тўлов терминали орқали ҳисоб-китоб қилинганда устама нарx қўйиб сотиш ҳамда шохобчада бензин маҳсулоти бўлсада, сотишдан бош тортиш ёки рад қилиш ҳолатлари ҳақида мурожаат келиб тушган.
Ушбу мурожаат асосида вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан Бухоро тумани Шергирон қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Қутисос» масъулияти чекланган жамиятига қарашли АЁҚШда ўтказилган текширишда ҳақиқатан ҳам АЁҚШ оператори А.Муқумов томонидан харидорга 8,6 литр бензин маҳсулотининг ҳар литрини 3300 сўмдан 28 минг сўмга, яъни ҳар бир литр бензин нархига 500 сўмдан устама нарх қўйиб сотилаётганлиги аниқланди. Бундан ташқари, у харидорга шохобчада ўрнатилган назорат-касса машинасининг харид чекини ҳам бермаган.
Шохобчада ўрнатилган назорат-касса машинасининг кунлик ҳисоботи билан шохобча кассасидаги тушум солиштирилганда жами 3 миллион 165 минг сўм кунлик нақд савдо пуллари назорат-касса машинаси хотирасига киритилмаганлиги аниқланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди