Жорий йилнинг 1 май куни муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этгани учун судланган Гавҳар Обидова Шайхонтоҳур туманида фуқаро Исроил Жамиловга тегишли баҳоси 5.000.000 сўмлик “Bosch” бренди остидаги қурилиш перфараторини алдов йўли билан қўлга киритган эди, деб ёзади “Qalampir.uz” сайти, “Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси” сайтида берилган маълумотга таянган ҳолда.
Маълум бўлишича, Гавҳар уни қайтариб бермасдан бошқа шахсга сотган ва олган пул маблағини эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг хар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди