Президент Шавкат Мирзиёев хорижий мамлакатларда тадбиркорлик қилаётган ва бу борада муваффақиятга эришган бой ўзбекистонликларни ватанларига қайтишга ҳамда уларни текширтирмасликка ваъда берди. У Тошкент вилояти фаоллари билан учрашувида қилган маърузасида шу ҳақда баёнот берди, деб хабар қилмоқда Кун нашри.
“Тошкент вилоятининг ўзи 500 млн доллар мева-сабзавот экспорт қила олади. Менинг бунга 100 фоиз ҳисоб-китобим бор. Келамиз шу кунларга. Чидашимиз, ишлашимиз керак. Мева-сабзавот экспортининг ҳамма пули олдингидек Марказий банкка келмайди. Қаерга келади, тадбиркорнинг киссасига келади. Тадбиркор халқ-ку.
Ҳозир 1-2 тадбиркорнинг пули чет элда. Мен нима учун баралла айтаяпман: ҳамма эшитсин! Ўзбекистонга пулини қўйган бирорта одамни текширтирмайман. Олиб келинглар пулларингни. Қўйинглар, корхона, завод қуринглар, кластер қилинглар. Неча миллион қилсанглар ҳам, бўлди у давр тугади, энди. Бўлган иш бўлиб бўлди. Олиб келинглар пулларингни. Миллатимизни иш билан таъминлайлик.
Ҳокимлар ўзининг иши билан, маънавият, маърифат, тарбия билан шуғулланиши керак. Хонасини қўриқламасдан, Хитойга, Индонезияга бориши керак. Сингапурга, Кореяга бориб, янги ғоя олиб келиши керак”, - деди давлат раҳбари.
[media=https://youtu.be/c97cBt2-x4o] “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди