Туркиядаги университетлардан бирида ўқийман, ўқишдан бўш пайтларимда эса таржимонлик билан шуғулланаман. Ҳар сафар ўзбекчага таржима қилиш учун суд материаллари келса, танишишга киришишдан аввал юрагим бирров ғижимлаб қўяди. “Ишқилиб...” деб ўқишга киришаман ва 99 фоиз ҳолларда гумоним тўғри бўлиб чиқади. Чунки менга келган суд материалларининг 99 фоизи ўзбекистонлик аёллар ҳақида бўлади. Фоҳишабозлик ва қўшмачилик билан шуғулланганлару муттаҳамлик қилганларни айтайми ёки туғиб қўйиб боласини ташлаб кетганларними?.. Айниқса “Анталия” деган сўз ёзилган бўлса, тамом, гумон қилиб ўтиришимга ҳожат йўқ: иш фаҳш ҳақида.
Ҳозирги кунда Туркиядан ташқари яна аллақанча мамлакатларда ўзбекистонлик аёллар фоҳишабозлик билан шуғулланиб юргани ҳеч кимга сир эмас. Хавотирим шуки, биз суюқоёқ аёлларни экспорт қиладиган ўлкага айланиб қолмаяпмизми?..
Мен узундан-узоқ панд-насиҳат қилмоқчи эмасман (бунга маънавий ҳаққим бор деб ҳам ҳисобламайман). Буларни бир ўзбек, бир мусулмон сифатида азбаройи куйинганимдан ёзяпман. Аслида ортиқча гапга ҳожат йўқ: эркакда ор, аёлда номус бўлмаса, улардан ҳар қандай тубанлик ва уятсизликни кутиш мумкин.
Илтимосим, қандай қилиб ор ва номусли бўлиш ҳақида ўйлайлик.
Яхшилаб ўйлайлик. Дўппини бир четга қўйиб, такрор ва такрор ўйлайлик, токи кун келиб пушаймонлик гирдобида қолмайлик.
Убайдуллоҳ АДҲАМОВ
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди