Буюк Лео Месси 18 декабрь санасида футболчилик фаолиятидаги энг муҳим баҳсда майдонга тушади. 2014 йилдаги аламли финал Францияга қарши ўйиннинг қийматини 3 ҳисса ошириб юборгани рост. Боз устига, Месси учун бу катта эҳтимол билан сўнгги мундиал. Барчасини тарозига қўйсак, ақл бовар қилмас тош босиши аниқ.
Кўплаб ишқибозлар очиқчасига Аргентинага эмас, Леога мухлислик қилаётганини яшириб ўтирмаяпти. Аслида, Қатардаги турнир старти аввалида ЖЧ Месси ва Роналду учун сўнгги имконият деб аталди. Бу йигитларнинг бири кутилганидан анча аввал уйига кетган бўлса, бошқаси ҳал қилувчи беллашувга қадар етиб келди.
"Ўзга сайёралик йигитлар"нинг қай бири кучли эканлиги борасидаги саволлар 15 йил давомида баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келди. Турли статистик маълумотлар вазиятни бадтар чигаллаштирди. Бирида Месси тенгсиз бўлса, бошқасида Роналду барчадан илгарилаб кетган. Шу кунга қадар аниқ бир ўлчов ёки мезон йўқлиги боис, бу саволнинг конкрет жавоби топилмади. Кимдир “Олтин тўп”лар сони-чи?", деб сўраши мумкин.
Бу ҳам ҳисобга ўтади, аммо “France Football” журналистларининг 15 йиллик қарама-қаршиликка берган баҳоси якуний бўлиши мантиққа тўғри келмайди. Уни ҳамма бирдек қабул қилмайди, тамом! Бошқа, каттароқ ўлчов керак. Жорий йилдаги мундиал мана шу ўлчовни яратиб бериши мумкин. Роналдудан фарқли ўлароқ, Лео терма жамоани "тортиб юрди". Финалга қадар барча ўйинларда асосий фигура бўлиб ажралиб турди. Энди Қатардаги финал якунида нафақат навбатдаги чемпион номини, балки "барча замонлардаги энг кучли футболчи Мессими?", деган саволга ҳам жавоб олишимиз мумкин.
Хўш, Мессини энг зўри деб аташга ҳозир ҳаққимиз борми? Очиғи, аргентиналик ишқибозларнинг аксарияти учун ҳали-ҳамон Марадона биринчи ўринда. Бир қарашда, Лео ва Диегони солиштириш ноўриндек. Ҳозир футбол 40 йил аввалгисидан кескин фарқ қилади. Медицина, овқатланиш, витаминлар, тезлик, техника, ёндашув ва тактик кўрсатмалар бошқа даражага кўтарилган. Бу худди шахмат спортида тенгсиз саналган Магнус Карлсен бундан 40-50 йил аввалги спортчиларни бугунги замон эффекти сабабли ортиқча қийинчиликсиз ютгандек гап. Бугун футбол фан даражасига кўтарилди. Унинг кичик деталлари ҳам синчиклаб кузатилмоқда.
Давом этаётган жаҳон чемпионатида Мессининг “одобли йигит” образида эканлиги репутациясини салқаб қолишига кўмак берди. Ҳакамларнинг аргентина томон ён босаётгани ҳақида айтилган фикрлар қулоғингизга чалинган бўлиши мумкин. Қаҳрамонимиз 4 бор пеналти тепганига қарамай, ҳеч ким Мессига нисбатан негатив фикрда эмас. Бироқ, Аргентина масаласида ундай деб бўлмайди. Турли хориж нашртлари ҳакамларнинг қарорини таҳлил қилиб, жанубий америкаликларга турнир ташкилотчиларида симпатия борлиги ҳақида тинмай ёзмоқда. Нега унда Месси ҳақида ҳеч ким ёмон фикр билдирмаяп?
Ўринли савол. Гап шундаки, Лео бутун карераси давомида кўрсатган фантастик даражаси Қатардаги ҳакамларнинг айрим қарорларидан кўра анча оғирроқ тош босади. Бу йигит 15 йил давомида барча замонларнинг энг зўр футболчиси эканлигини исботлашга уриниб келмоқда. Энди, буни тарихга ёзиш, қонунан расмийлаштириш учун биргина ўйинда ғалаба қозониш кифоя. Хуллас, Қатардаги финал нафақат мундиалнинг, балки Леонинг карерасидаги финал ҳамдир.
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Манба: Sports.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди