
Ўзбекистон Суперлигасининг 8-тури доирасида “Насаф” сафарда “Хоразм” жамоаси меҳмони бўлиб, муҳим очколарни йўқотди. Учрашувдан сўнг “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин юзасидан фикр билдирди.
“Очко йўқотишга арзийдиган ўйин бўлди”
Мураббий натижадан қаттиқ норози бўлгани кўриниб турди. Унинг сўзларига кўра, “Насаф” кутилган ўйинни намойиш қила олмади:
“Бугун очко йўқотишимиз бежиз эмас. Биз ўйлашган ўйин сценарийси амалга ошмади. Рақиб биздан кўра фаолроқ ҳаракат қилди, кўпроқ ҳужум вазиятлари яратди ва умумий манзарада устун кўринди. Балки бу руҳий тайёргарлик билан боғлиқдир. Йигитлар бу баҳсга руҳан тўлиқ шай эмасдек туюлди. Шундай натижага сабаб бўлган омиллар кўп, аммо айтиб ўтаман — бугун очко йўқотишимиз табиий эди.”
“Хоразм” ҳақида Бердиев қандай фикрда?”
Мураббийга “Хоразм”нинг ўйинлари ва жамоа ҳақида алоҳида савол берилди. У жамоанинг шаклланиши ва майдондаги ҳаракатини юқори баҳолади:
“Ҳозирги ‘Хоразм’ — тажрибали футболчилардан ташкил топган жамоа. Уларнинг барчаси аввал ҳам юқори савияда тўп суришган. Бугун улар буни яна бир бор исботлади. Менимча, жамоа аъзолари бир-бирини тўлиқ тушуниб олишса, у ҳолда уларнинг ўйин сифати янада ошади. Тажрибали футболчилар ўз сўзини ҳали айтади. Футболнинг Хоразмга қайтгани менга жуда ёқди. Агар жамоа учрашувларини ўз уйида, мухлислар олдида ўтказа бошласа, бу нафақат ёқимли, балки футбол муҳити учун янада ижобий таъсир кўрсатади.”
“Насаф” бу гал ўз ўйинини топа олмади. “Хоразм” эса ўзига ишонган ҳолда майдонга тушди ва эътиборни ўзига қаратди. Ушбу дуэл “Насаф” учун огоҳлик, “Хоразм” учун эса ишонч бўлди.
Сизчи, “Насаф” қайта куч тўплайдими ёки “Хоразм” янги мавсумнинг сюрпризи бўладими? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар