Муниса Ризаева концерт санаси ҳақида маълумот берди

Муниса Ризаева концерт санаси ҳақида маълумот берди. У келаси йилда концерт ўтказишни мўлжаллаётганини айтиб, бунинг сабабини яқинда она бўлгани билан боғлади. Ҳозирда у оиласи ва фарзанди тарбияси билан банд, аммо фарзанди улғайгач, мухлислари учун катта шоу тайёрлаш ниятида.
Хонанда Муниса Ризаева қачон концерт бериши ҳақидаги саволга ўз фикрларини билдирди. Унинг айтишича, ҳозирда концерт дастури устида режалар қилинмоқда.
Санъаткор концертни, эҳтимол, келаси йилда ўтказишни мўлжаллаётганини таъкидлади. Бунинг сабаби сифатида у яқинда она бўлганини қайд этди.
Хонанданинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда у асосан оиласи ва фарзанди тарбияси билан банд.
У, шунингдек, фарзанди бироз улғайгач, мухлислар учун чиройли ва катта шоу тайёрлаш ниятида эканини билдирди.































Изоҳлар 0
…