Аввал хабар берганимиздек, Халқаро Бокс Ассоциацияси (AIBA) йилнинг энг яхши боксчисини аниқлаш учун Twitter ижтимоий тармоғи орқали сўровнома эълон қилган эди. Унга кўра, уч номзод бокс бўйича йилнинг энг нуфузли совринига даъвогарлик қилаётганди, деб хабар қилмоқда "Kun.uz" нашри.
- Ҳасанбой Дўсматов – Рио 2016 Олимпиада ўйинларининг олтин медал соҳиби (Ўзбекистон)
- Робейси Рамирес – Рио 2016 Олимпиада ўйинларининг олтин медал соҳиби (Куба)
- Данияр Елеуссинов - Рио 2016 Олимпиада ўйинларининг олтин медал соҳиби (Қозоғистон)
Бироз аввал якунига етган сўровномада барча тўпланган овозларнинг 77 фоизини қўлга киритган ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов “Йилнинг энг яхши боксчиси” совринига лойиқ деб топилди.
Агар, Халқаро Бокс Ассоциацияси (AIBA) “йилнинг энг яхши боксчиси”ни аниқлаш учун қайта сўровнома ўтказмаса, соврин жорий йилнинг 20 декабр куни Ҳасанбой Дўсматовга топширилади (чунки сўровномада дунё бўйлаб 1,234 нафар фойдаланувчи иштирок этган, холос).
Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой Дўсматов Бразилияда бўлиб ўтган Олимпиадада 49 кг.гача вазн тоифасида колумбиялик Юберхен Мартинес Ривасни енгиб, олтин медални қўлга киритган эди.
Бироз аввалроқ, Ҳасанбой Дўсматов ва бокс мураббийи Равшан Хаджаев "Олтин Мангуст" халқаро мукофотига лойиқ топилган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади