Гвардиола "Сити"даги келажакдаги вориси ким экани ҳақида гапирди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуб келажаги ва ўз ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзлари футбол жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотди.
Гвардиола таъкидлашича, у бир неча йил аввалёқ ёш мураббий Венсан Компанига эътибор қаратган. У “Бёрнли”га қарши ўйинлардан биридаёқ Компанининг салоҳиятини сезганини айтган:
“Ўшандаёқ менда шундай ҳис бор эди — бу йигит бир кун келиб топ-клубни бошқаради”, дея қайд этди мутахассис.
Бироқ Гвардиола фикрича, Компани ҳозир ҳали мураббийлик йўлида шаклланиш босқичида турибди. У “Бавария”да эндигина икки мавсум ишлагани сабабли тажриба тўплашда давом этмоқда:
"Аммо у ҳали ёш, «Бавария»да эндигина икки мавсум ишлади, шунинг учун у ерда яна бироз вақт фаолият олиб боради, - деди Гвардиола.
Испаниялик мураббий шунингдек, агар келажакда Компани ва “Бавария” йўллари ажраса, у яна Англияга қайтиш эҳтимоли юқори эканини айтди:
"Менда шундай ҳиссиёт бор: агар бир кун келиб Компани ва «Бавария» йўллари ажралса, у Англияга қайтишни истайди", - деди Гвардиола.
Гвардиола унинг футбол фалсафаси ва етакчилик сифатларини юқори баҳолаб, “Манчестер Сити” ҳар доим Компани юрагида қолишини таъкидлади. У ҳатто бир кун келиб бельгиялик мураббий яна Манчестерга қайтиши мумкинлигини ҳам истисно қилмади:
"Ишончим комил, «Манчестер Сити» доим унинг юрагида бўлади ва умид қиламанки, бир кун у яна бу клубга қайтади", — деди Гвардиола.
Ҳозирда Венсан Компани “Бавария”ни бошқариб, жамоа билан барқарор натижалар қайд этмоқда. Унинг немис клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача давом этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!