date

«Реал» таркибни янгилашга киришди: қайси футболчилар жамоадан кетади?

«Реал» таркибни янгилашга киришди: қайси футболчилар жамоадан кетади?

Мадриднинг “Реал” клуби жорий мавсум якунланганидан сўнг асосий таркибда жиддий ўзгаришлар қилишни режалаштирмоқда. Клуб раҳбарияти бир нечта футболчилар билан хайрлашиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, 30 июнь куни шартномаси якунига етадиган австриялик ҳимоячи Давид Алабa билан ҳамкорликни давом эттирмасликка қарор қилинган. Бу қарор жамоа келажак стратегияси доирасида қабул қилинган.

Яна бир ҳимоячи Рауль Асенсио ҳам трансферга қўйилиши мумкин бўлган футболчилар қаторида тилга олинмоқда. The Athletic манбаси бу ҳақда маълум қилган.

Шунингдек, ярим ҳимоячи Даниэль Себальос Мадридни тарк этиб, “Бетис”га қайтиш истагини билдиргани айтилади. Унинг келажаги ҳам ёзги трансфер ойнасида ҳал бўлиши мумкин.

Ҳужум чизиғида ҳам ўзгаришлар кутилмоқда — Гонсало Гарсия жамоани тарк этадиган футболчилар рўйхатига кирган. “Реал” эса ҳужумни кучайтириш мақсадида ҳозирда “Лион”да ижарада ўйнаётган Эндрикни қайтариш вариантини маъқуллаган.

Айни пайтда тажрибали ҳимоячилар Даниэль Карвахаль ва Антонио Рюдигернинг келажаги ноаниқ бўлиб қолмоқда. Уларнинг шартномалари келаси ёзда якунланади, бироқ ҳали якуний қарор қабул қилинмаган.

Қисқаси, “Реал”да катта қайта қуриш жараёни бошланиши мумкин. Клуб янги мавсумга анча янгиланган ва кучли таркиб билан чиқишни мақсад қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» таркибни янгилашга киришди: қайси футболчилар жамоадан кетади?