Милана 6 ёшда: Шаҳзода Муҳаммедова учун энг бахтли кун

Милана 6 ёшда: Шаҳзода Муҳаммедова учун энг бахтли кун
Қисқача

Актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова қизи Милананинг 6 ёшга тўлиши муносабати билан ижтимоий тармоқда таъсирли пост жойлади. У оналик туйғусининг ҳақиқий мазмунини Милана туғилганидан сўнг англаганини, бу унинг ҳаётидаги энг бахтли кун эканини таъкидлади. Актриса қизига узоқ умр, бахт ва улкан ютуқлар тилаб, унинг келажакда бутун дунёга фахр бағишлашига умид билдирди. Мухлислар ҳам Миланани самимий тилаклар билан табриклашди.

Актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова ўз саҳифасида қизи Милананинг 6 ёшга тўлгани муносабати билан илиқ ва таъсирли видео пост жойлади.

Ушбу пост остида актриса қалбдан чиққан самимий сўзларини ёзиб қолдирди:

“Бугун — мен илк бор она бўлган кун. Бир вақтлар бу мен учун гўё эртак каби, амалга ошмайдиган орзудек туюларди…

Бахт деган тушунчанинг асл маъносини англамай, фақат ўқиш, иш ва карьера билан банд бўлган пайтларимда унинг ҳақиқий мазмунини айнан она бўлганимдан сўнг ҳис қилдим.

Кечалари ухламаса — бирга ухламайман, бетоб бўлса — бирга қайғураман, севинса — бирга хурсанд бўламан, йиғласа — бирга йиғлайман. Бу фақат онага хос туйғу!

Оналик — катта масъулият. Ва мен бу вазифани муносиб адо этяпман, деб ўйлайман. Ўз туғилган кунимни нишонламасам ҳам, болаларимникига алоҳида эътибор қиламан. Чунки улар туғилган кунда мен гўё яна қайта туғилгандек бўламан.

Милана, сени жуда яхши кўрамиз, жоним болам! Илоҳим, умринг узоқ, бахтли, гўзал ва қобилиятли қиз бўлгин. Ҳамиша барчани ҳавас қилдирадиган қиз бўлиб улғай! Сен билан бутун дунё фахрлансин! Келажакда бахтли оила қуриб, севган инсонинг билан қўша қариб, серфарзандли бўлиш насиб этсин!”

Изоҳлар бўлимида ҳам кўплаб мухлислар Миланани туғилган куни билан табриклаб, самимий ва эзгу тилакларини билдиришди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар