Тошкентда “Ғалаба боғи”га кириш вақтинча чекланади

Тошкентдаги “Ғалаба боғи”да 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик ишлари бошлангани сабабли кириш вақтинча чекланади. Жумладан, 25 апрелдан 1 майгача Шон-шараф давлат музейига кириш тўхтатилади, аммо боғ ҳудудига кириш имконияти сақланиб қолади. Шунингдек, 6–8 май кунлари боғ мажмуаси ва музейга кириш тўлиқ чекланиши белгиланган. Бу чекловлар байрам тадбирларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида жорий этилмоқда.
Тошкент шаҳрида жойлашган “Ғалаба боғи” ҳудудида 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик ишлари бошланди. Шу муносабат билан ободонлаштириш ҳамда янги экспозицияларни жойлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Ушбу жараёнлар сабаб 25 апрелдан 1 майга қадар Шон-шараф давлат музейига кириш вақтинча тўхтатилади. Шу билан бирга, мазкур кунларда боғ ҳудудига ташриф буюриш имконияти сақланиб қолади.
Бундан ташқари, 6–8 май кунлари “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва музейга кириш тўлиқ чекланиши белгиланган.
Маълум қилинишича, ушбу чекловлар байрам тадбирларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида жорий этилмоқда.































Изоҳлар 0
…