date

Элдор Шомуродов асосий таркибда: муҳим ўйин...

Элдор Шомуродов асосий таркибда: муҳим ўйин...
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркия чемпионати доирасида "Истанбул Башакшеҳир" жамоасининг "Генчлербирлиги"га қарши ўйинида асосий таркибда майдонга тушади.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади. Ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаев жароҳатидан тўлиқ тикланиб, жамоа билан машғулотларни бошлаган бўлса-да, мазкур ўйин учун билдирув рўйхатига киритилмаган.

Асосий таркиб: Муҳаммад, Онур Б., Дуарте, Опоку, Ўмер Али (сардор), Берат, Умут, Юсуф, Крешпо, Да Коста, Шомуродов. Заҳирадаги футболчилар: Доған, Кемен, Эбоселе, Дениз, Харит, Калужинский, Зельке, Брнич, Ба, Онур Э.
Жамоа бош муррабийи: Нури Шаҳин.

"Башакшеҳир" учун ушбу учрашув чемпионатнинг юқори қисмдаги позициялар учун курашда муҳим аҳамиятга эга.

Шомуродов сўнгги турларда ўз формасини қайта тиклаб, ҳужум чизиғида асосий ўйинчига айланмоқда. Файзуллаевнинг жамоа машғулотларига қайтиши эса клуб учун ижобий хабар, чунки 20 ёшли ярим ҳимоячи мавсум бошида ўзини кўрсатиб, кутилмаган юлдузга айланганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов асосий таркибда: муҳим ўйин...