date

Россия-АҚШ ўйини музокаралари тўхтатилди

Россия-АҚШ ўйини музокаралари тўхтатилди
Россия терма жамоаси ва АҚШ жамоаси ўртасидаги ўртоқлик учрашувига тайёргарлик тўхтатилди. Бунга учрашув ўтказиш учун мос вақтларнинг йўқлиги сабаб бўлган.

Бу ҳақда Россия футбол иттифоқи бош котиби Максим Митрофанов маълум қилди. Митрофановнинг сўзларига кўра, айниқса АҚШ жамоаси ўртоқлик учрашувлари учун жуда зич жадвалга эга экан.

Музокаралар бошланганда, америкаликлар учун бўш вақтлар мавжуд эмаслиги аниқланган. Аввалроқ, ушбу учрашувга тайёргарлик жараёнида икки давлатнинг ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари ҳам иштирок этиши ҳақида хабар берилган эди.

Россия терма жамоаси учун навбатдаги ўртоқлик учрашувлари Перу ва Чилига қарши бўлиб ўтади. Ушбу учрашувлар Россия ҳудудида ташкил этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Россия-АҚШ ўйини музокаралари тўхтатилди