
Мадриднинг "Реал" жамоаси марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигерни клубни тарк этиш нияти йўқ. 32 ёшли футболчининг шартномаси 2026 йилнинг ўрталаригача амал қилади, бироқ "қироллик клуби" раҳбарияти немис футболчиси жароҳати туфайли янги шартнома бўйича музокараларни вақтинча тўхтатиб қўйган.
Marca нашрининг хабар беришича, Рюдигернинг қарори аниқ – у "Реал"да қолишни истайди. Музокаралар футболчи соғайиб сафга қайтгач, яъни 2026 йил бошларида қайта бошланиши кутилмоқда.
Антонио Рюдигер "Реал Мадрид" сафида 2022 йилнинг ёзидан бери тўп сурмоқда. Тажрибали марказий ҳимоячига Саудия Арабистони чемпионатининг бир қанча клублари қизиқиш билдирмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар