Эрлинг Холанд: “Махсус клуб билан махсус учрашув”

Эрлинг Холанд: “Махсус клуб билан махсус учрашув”

Эрлинг Холанд: “Махсус клуб билан махсус учрашув”
УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичининг тўртинчи турнида “Манчестер Сити” Дортмунднинг “Боруссия” жамоасини 4:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди. Ушбу муваффақиятдан сўнг, инглиз клубининг марказий ҳужумчиси Эрлинг Холанд қисқача изоҳ қолдирди.

“Махсус клуб билан махсус учрашув”, – деб ёзди норвегиялик ҳужумчи ижтимоий тармоқларда. Ўйинда Холанд бир марта рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.

Эслатиб ўтамиз, Скандинавия вакили Дортмунд жамоаси сафида 2020 йилдан 2022 йилгача тўп сурган. У “арилар” таркибида 89 та ўйинда майдонга тушиб, 86 та гол урган ва 23 та голли узатмани амалга оширган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар