date

Арне Слот: "МЮ билан ўйиндан кўпроқ завқландим"

Арне Слот: "МЮ билан ўйиндан кўпроқ завқландим"
“Ливерпул” бош мураббийи Арне Слот жамоасининг ўйинлари ва натижалари ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Манчестер Юнайтед"га қарши ўйин [1:2 мағлубият] менга "Астон Вилла"га қарши ўйиндан [2:0 ғалаба] кўра кўпроқ ёқди.

Аммо "Вилла"га қарши ўйиндаги натижа мен учун анча ёқимли бўлди. "Юнайтед" билан ўйинда кўпроқ вазиятлар яратдик, чунки мағлубиятга учраётганимиз сабабли кўпроқ хавфга боришга мажбур бўлдик.

Агар ютган бўлсангиз, қолган нарсалар муҳим эмас. Аммо мен ҳар доим натижалар ва ўйинларни мувозанатда ушлаб туришга ҳаракат қиламан", – деди Слот матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпул" 9 ноябрь, якшанба куни сафарда "Манчестер Сити"га қарши ўйин ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Арне Слот: "МЮ билан ўйиндан кўпроқ завқландим"