
Нидерландия терма жамоасининг собиқ футболчиси Рууд Гуллит Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасида "Брюгге" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги ўйиннинг натижасига изоҳ берди. Бельгияда бўлиб ўтган учрашув 3:3 ҳисобида якунланди.
"Нега муваффақиятсизликка олиб келиши мумкин бўлган ўйин режасига қаттиқ амал қилиш керак? "Барселона"нинг тактикаси – бу камикадзе футбол", – дейди собиқ футболчи beIN Sportsга берган интервьюсида.
Учрашув сўнгида майдон эгалари "Барселона" дарвозасига тўртинчи голни урди, аммо ҳакамлар бригадаси бу голни бекор қилди. "Барселона" ҳозирда 7 очко тўплаган ва турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.
Жамоа Чемпионлар Лигасидаги навбатдаги ўйинини "Челси"га қарши ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар