
2025/26-йилги мавсум учун Ўзбекистон очиқ хоккей чемпионати доирасида Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси Қирғизистоннинг "Учур" клуби билан иккинчи ўйинни ўтказди. Қизиқарли ва кескин кечган учрашувда меҳмонлар дастлабки муваффақиятсиз стартдан кейин ташаббусни қўлга олиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди.
Асосий вақт 6:6 ҳисобида якунланди. Қўшимча бўлимда ҳар икки жамоа хавфли ҳужумлар уюштирди, бироқ гол киритилмади.
Ўйиндан кейинги буллитлар сериясида "Учур" ўйинчилари омадлироқ бўлиб, ғалаба қозонишди ва мавсумдаги иккинчи очкосини қўлга киритишди. "Ҳумо" эса биринчи даврадаги муваффақиятсизликка қарамай, кучли характер кўрсатиб натижани тенглаштиришга эришди, аммо якунда яна мағлуб бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар