
ОФК-2 мусобақасининг 6-турида Саудия Арабистонининг "Ал-Наср" жамоаси Ироқнинг "Ал-Завра" клубини 5:1 ҳисобида мағлуб этди.
Криштиану Роналду ассистентлик қилиш орқали учрашувнинг асосий қаҳрамонларидан бири бўлди. Учрашув мезбон жамоанинг босими билан бошланди ва бу тезда натижа берди.
12-дақиқада Анжело берган пасни яхши қабул қилган Кингсли Коман ҳисобни очди. Кейинчалик, 19-дақиқада Весли фарқни икки бараварга оширди.
"Ал-Наср" учрашув давомида ўз устунлигини сақлаб қолди. 29-дақиқада Жуао Феликснинг узатмасидан сўнг Абдуллоҳ Ал-Амри учинчи голни киритди.
Биринчи бўлим якунланиш арафасида эса Жуао Феликс Криштиану Роналдунинг ёрқин ассистидан кейин яна бир гол урди. Иккинчи бўлим бошида "Ал-Завра" ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.
50-дақиқада Касимнинг пасидан сўнг Маран Иброҳим гол урди. Аммо бу гол ўйиннинг умумий оқимига таъсир кўрсатмади.
56-дақиқада Кингсли Коман дубл қайд этиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Шундан сўнг, мезбон жамоа мураббийлари бир қанча захира ўйинчиларни майдонга туширди ва ўйин охиригача "Ал-Наср" ғалабани бемалол сақлаб қолди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.