date

Ишлаб чиқаришдаги фожиа: 212 ходим ҳаётдан кўз юмди

Ишлаб чиқаришдаги фожиа: 212 ходим ҳаётдан кўз юмди

Ўзбекистонда 2025 йил давомида ишлаб чиқариш жараёнида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар статистикаси эълон қилинди. Расмий маълумотларга кўра, йил давомида 731 та ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳодиса қайд этилган бўлиб, натижада 813 нафар ходим жабр кўрган. Уларнинг 212 нафари ҳаётдан кўз юмган.

Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маълумотларига асосан, бахтсиз ҳодисалар энг кўп қурилиш соҳасида рўй берган — 198 та ҳолат. Шунингдек, енгил саноатда 43 та, транспорт соҳасида 36 та, қишлоқ хўжалигида эса 35 та ҳодиса қайд этилган.

Назорат тадбирлари давомида меҳнат қонунчилигига оид 2 372 та қонунбузарлик аниқланган. Натижада мансабдор шахсларга қарийб 1 миллиард сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилган. Шу билан бирга, 196 та ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилган.

Шунингдек, меҳнат ҳуқуқлари тикланиши доирасида 13 минг нафар ходимга тўланмаган иш ҳақларини ундириш учун 159 миллиард сўм маблағ ажратилган. Қонунбузарликка йўл қўйган 8 259 нафар мансабдор шахсга эса жами 22 миллиард сўм миқдорида жарима солинган.

Меҳнат инспекцияси келгусида фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида сунъий интеллект асосида онлайн савол-жавоб тизимини ишга туширишни режалаштирмоқда. Ушбу платформа орқали 10 мингтадан ортиқ савол-жавобни ўз ичига олган маълумотлар базаси асосида маслаҳат бериш имкони яратилиши кўзда тутилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
  1. elyorubaydullayev64
    elyorubaydullayev64Кеча соат 23:33 да
    Емон
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ишлаб чиқаришдаги фожиа: 212 ходим ҳаётдан кўз юмди