date

Зинедин Зидан топ-клуб бош мураббийлигига яқин турибди

Зинедин Зидан топ-клуб бош мураббийлигига яқин турибди

Франциялик машҳур мутахассис Зинедин Зидан яна бир бор Европа футболидаги энг нуфузли лавозимлардан бирига асосий номзод сифатида тилга олинмоқда. Бироқ бу гал гап Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳақида эмас.

Европа оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Лондоннинг «Челси» клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи лавозимига Зинедин Зиданни таклиф этиш имкониятини жиддий муҳокама қилмоқда. «Аристократлар» раҳбарлари клубни янги босқичга олиб чиқиш учун катта тажрибага эга, нуфузли ва ғалаба психологиясини яхши биладиган мутахассис излаётгани таъкидланмоқда.

Маълумотларга кўра, «Челси» раҳбарияти эҳтимолий номзодлардан иборат қисқа рўйхатни шакллантириб бўлган. Унда Зинедин Зидандан ташқари Эрик тен Хаг, Гарет Саутгейт, Лиам Росеньор, Фрэнк Лэмпард ҳамда Брендан Рожерс каби таниқли мураббийлар ҳам бор.

Аввалроқ Испания матбуотида Зинедин Зидан Хаби Алонсо «Реал»да ишдан олинган тақдирда, «қироллик клуби»га учинчи бор бош мураббий сифатида қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ ҳозирча бу сценарий иккинчи даражали вариант сифатида қаралмоқда.

«Челси»да эса айни дамда бош мураббийлик лавозимини Энцо Мареска эгаллаб турибди. Шунга қарамай, клуб ичидаги кескин вазият ва раҳбарият билан муносабатлардаги таранглик италиялик мутахассиснинг истеъфоси эҳтимолини кучайтирмоқда. Манбаларга кўра, Маресканинг ўзи ҳам жамоани тарк этишга тайёр.

Мухлислар эса Зинедин Зидан каби афсона мураббийнинг Лондонга келиши «Челси» учун янги давр бошланиши бўлиши мумкинлигини катта қизиқиш билан муҳокама қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Зинедин Зидан топ-клуб бош мураббийлигига яқин турибди