date

Давиде Анчелотти «Реал» бош мураббийлигига асосий номзод бўлди


Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелоттининг ўғли Давиде Анчелотти Мадриднинг «Реал» клубида бош мураббийлик лавозимини эгаллаши мумкин. Sport.es хабарига кўра, у жамоа бошқарувида Хаби Алонсони алмаштириши эҳтимоли бор.

Манбага кўра, Давиденинг Бразилиянинг «Ботафого» клубидаги фаолияти якунлангани ҳам айнан шу эҳтимол билан боғлиқ бўлиши мумкин. Аввалроқ ОАВ Давиде Анчелоттига Ла Лиганинг нисбатан камроқ совринли клубларидан бири «Райо Валлекано» ҳам қизиқиш билдирaётгани ҳақида ёзганди.

Хаби Алонсонинг истеъфога чиқарилиши ҳақидаги гап-сўзлар матбуотда анчадан бери янграяпти. Хабарларда таъкидланишича, бунга «Реал»нинг 2025/2026 йилги мавсумдаги беқарор натижалари билан бирга, мутахассиснинг жамоа кийиниш хонасидаги муҳит билан алоқаси сустлашгани ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Давиденинг отаси Карло Анчелотти «Реал»ни 2013–2015 йилларда, шунингдек 2021–2025 йилларда бошқарган ва клуб билан кўплаб совринларни қўлга киритган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Давиде Анчелотти «Реал» бош мураббийлигига асосий номзод бўлди