date

Абдулазиз Аққулов Туризм қўмитасига раҳбар этиб тайинланди

Абдулазиз Аққулов Туризм қўмитасига раҳбар этиб тайинланди

Экология ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида фаолият юритувчи Туризм қўмитасига янги раҳбар тайинланди. Президент матбуот хизмати маълум қилишича, мазкур лавозимга Абдулазиз Аққулов олиб келинди.

Қайд этилишича, қўмита раиси сифатида ишлаб келган Умид Шодиев бошқа иш жойига ўтиши муносабати билан ўз вазифасидан озод этилган. Айни пайтда унинг кейинги фаолияти ҳақида расмий маълумот берилмади.

Абдулазиз Аққулов 1985 йилда Жиззах вилоятида туғилган. У Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари, шунингдек, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Янги тайинловга қадар Абдулазиз Аққулов Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида дипломатик фаолият олиб бораётган эди.

Маълумот ўрнида, Туризм қўмитаси 2023 йил июль ойида ташкил этилган бўлиб, унинг биринчи раҳбари сифатида Умид Шодиев фаолият юритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Абдулазиз Аққулов Туризм қўмитасига раҳбар этиб тайинланди