date

Хаби Алонсо “Реал” мухлисларини табриклади

Хаби Алонсо “Реал” мухлисларини табриклади

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Хаби Алонсо яқинлашиб келаётган байрам муносабати билан жамоа мухлисларига самимий табрик йўллади.

“Мадридистлар, барча орзу-умидларингиз рўёбга чиқсин. Янги 2026 йил муборак бўлсин”, — дея Хаби Алонсонинг сўзларини келтиради клубнинг расмий сайти.

Маълумот учун, 2025 йилдаги сўнгги учрашувда “Реал” ўз уй майдонида “Севиля” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Ушбу баҳсда голларни Жуд Беллингем ва Килиан Мбаппе киритди.

Ҳозирги пайтда “қироллик клуби” Испания чемпионати — Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хаби Алонсо “Реал” мухлисларини табриклади