
Криштиану Роналду фаолиятида 1000 та гол урган илк футболчи бўлишни мақсад қилган. Бу борада Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес фикр билдирди.
Мутахассис Роналду рақамлар ортидан қувмаслигини, аксинча бугун билан яшашини таъкидлади. «Роналду бугун билан яшагани учун шунча ютуққа эришди.
У мақсадлар ҳақида гапирганда узоқ муддатли ўйлашдан қочади: 1000 гол, маълум миқдордаги ўйинлар… Унинг сири — бугун ўзининг энг яхши талқини бўлиш ва ҳар бир кундан завқ олиш», — дея Мартинеснинг сўзларини Marca нашри келтиради. Криштиану Роналду фаолияти давомида 954 та гол урган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.