Карпин Головинга берган маслаҳатлари ҳазил ва киноя эканини айтди

Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин “Монако” ярим ҳимоячиси Александр Головинга “Реал”га қарши ўйин олдидан маслаҳат бергани ҳақидаги гапларига изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, 20-январ куни “Монако” Чемпионлар лигаси доирасида Мадридда “Реал”га 1:6 ҳисобида ютқазди. Учрашув олдидан Карпин россиялик футболчи билан тушган суратни жойлаб, унга бир нечта тавсия берганини билдирганди.
Карпин ўша баҳсни стадионда кузатганини, бироқ натижа омадсиз чиққанини таъкидлади. Мураббийнинг айтишича, Головинга айтган “маслаҳати” асосан ҳазил ва киноя бўлган: “Мен унга нима ҳам дей олардим? Бунинг учун унинг мураббийи бор”, — дея Карпиннинг сўзларини “Чемпионат” келтирди.
Головин жорий мавсум Франция Лига 1 мусобақасида 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва яна 1 та голга узатма муаллифи бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!