date

Эндрик Лига 1да аср бошидан бери энг ёшлар қаторидан

Эндрик Лига 1да аср бошидан бери энг ёшлар қаторидан

Мадриднинг “Реал” клубидан ижарага олинган “Лион” ҳужумчиси Эндрик “Метс”га қарши ўйинда хет-трик қайд этди ва жамоасининг 5:2 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бразилиялик форвард 11 ва 45-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди, 87-дақиқада эса пенальтидан аниқ зарба бериб, якуний ҳисобни ўрнатди. Madrid Zone маълумотига кўра, Эндрик 19 ёш-у 188 кунлигида XXI аср бошидан бери француз Лига 1 тарихида хет-трик қилган тўртинчи энг ёш футболчига айланди. Ундан ёшроқ натижа кўрсатганлар рўйхатида Жереми Менез (17 ёш-у 260 кун), Килиан Мбаппе (18 ёш-у 53 кун) ва Усмон Дембеле (18 ёш-у 296 кун) бор.

Январ бошида “Реал”дан “Лион”га келган Эндрик шу вақтга қадар уч учрашувда 4 та гол уриб, 1 та голли узатма ҳам амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эндрик Лига 1да аср бошидан бери энг ёшлар қаторидан