Карпин Головинга берган маслаҳати ҳазил ва киноя эди

Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин «Монако» ярим ҳимоячиси Александр Головин билан «Реал»га қарши ўйин олдидан гаплашгани ҳақидаги постига изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, 20-январ куни «Монако» Чемпионлар лигасида Мадридда «Реал»га 1:6 ҳисобида ютқазганди. Учрашув арафасида Карпин Головин билан тушган суратни жойлаб, футболчига бир нечта маслаҳат берганини айтганди.
Карпиннинг таъкидлашича, у Головинга жиддий кўрсатма берган эмас: «Головиннинг ўйинини стадиондан кўрдим, афсуски, у муваффақиятсиз кечди. Маслаҳатларим — ҳазил ва киноя. Мен унга нима ҳам тавсия қила олардим? Бунинг учун мураббий бор», — дея Карпиннинг сўзларини «Чемпионат» келтиради.
Головин жорий мавсумда Франция Лигасида 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли пас муаллифи бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!