Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна мағлуб бўлди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқичида навбатдаги учрашувда ҳам очкосиз қолди. Хитой клуби 6-тур доирасида сафарда «Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада урилди: японлар сафида ҳимоячи Ҳаёто Араки ҳал қилувчи зарбани аниқ ижро этди. Бу натижа «Шанхай Шенхуа» учун турнирдаги учинчи кетма-кет мағлубият бўлди.
Олти турдан сўнг 4 очко тўплаган Слуцкий жамоаси турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко билан кучли учликда — 3-поғонада жойлашган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг