date

Глеб Ганчаренко Беларусни Европа чемпионатига олиб чиқиши қийинлигини айтди

Глеб Ганчаренко Беларусни Европа чемпионатига олиб чиқиши қийинлигини айтди

«Барселона»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Александр Глеб Беларусь миллий жамоасининг Виктор Ганчаренко қўл остидаги истиқболлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Глебнинг таъкидлашича, Ганчаренкога Беларусни Европа чемпионатига олиб чиқиш осон бўлмайди. Унингча, терма жамоада ишлаш клубдаги мураббийликдан бутунлай фарқ қилади ва энди Виктор Михайлович янги вазифага қандай мослашишини вақт кўрсатади.

Шу билан бирга, собиқ футболчи вазият қандай бўлишидан қатъи назар, терма жамоа ва бош мураббийни қўллаб-қувватлашини айтди. Глеб Ганчаренко билан Беларусь терма жамоаси олдинга қадам ташлашидан умидвор.

Эслатиб ўтамиз, беларусликлар ёзда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган навбатдаги жаҳон чемпионатига йўлланма ололмади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Глеб Ганчаренко Беларусни Европа чемпионатига олиб чиқиши қийинлигини айтди