date

Кенан Йилдиз Роналду ва Дел Пьеронинг натижасини такрорлади

Кенан Йилдиз Роналду ва Дел Пьеронинг натижасини такрорлади

Кенан Йилдиз А Сериясида «Ювентус»нинг «Наполи»га қарши ўйинида гол урган футболчилардан бири бўлди. Бироқ баҳс 0:3 ҳисобида Лучано Спалетти жамоасининг йирик ғалабаси билан якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Opta маълумотига кўра, 20 ёшли турк ҳужумчи уч очко тизими жорий этилган даврда «Наполи»га қарши бир мавсум ичидаги ҳар икки учрашувда ҳам «Ювентус» сафида гол урган атиги бешинчи футболчига айланди. Бунгача буни Криштиану Роналду (2019/20), Алессандро дел Пьеро (2000/01), Дарко Ковачевич (2000/01) ва Фабричио Раванелли (1994/95) амалга оширган.

Жорий мавсумда Йилдизнинг Италия чемпионатидаги ҳисобида 8 та гол бор, шунингдек у жамоадошларига 4 бор гол узатмасини ҳам беришга улгурди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кенан Йилдиз Роналду ва Дел Пьеронинг натижасини такрорлади