date

Эберл Мусиалага майдонда кўпроқ вақт кераклигини айтди

Эберл Мусиалага майдонда кўпроқ вақт кераклигини айтди

"Бавария" спорт директори Макс Эберл "Аугсбург"га қарши учрашувдан (1:2) сўнг ярим ҳимоячи Жамал Мусиаланинг ўйини ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эберлнинг таъкидлашича, юқори савиядаги чемпионатга узоқ танаффусдан кейин қайтиш осон эмас. Учрашувда Мусиала атиги ярим соат майдонда бўлди ва ҳозир аста-секин ўз формасини тикламоқда. Функционерга кўра, Мусиалага кўпроқ ўйин амалиёти зарур: у жарима майдонида икки-учта имкониятга эга бўлди, бироқ тўққиз ойлик танаффусдан сўнг тез ва тўғри қарор қабул қилиш қийинлиги сезилди.

Жорий мавсум Бундеслига доирасида Мусиала икки ўйинда қатнашиб, битта голли узатмани амалга оширди.

"Бавария" навбатдаги баҳсини 28 январ куни ПСВга қарши ўтказади. Чемпионлар лигаси 8-тур учрашуви Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эберл Мусиалага майдонда кўпроқ вақт кераклигини айтди