Олимлар сунъий интеллект орқали бактерия генетик кодини ўзгартирди

Колумбия ва Гарвард университетлари олимлари Э. cоли бактерияси генетик кодини қисқартириш бўйича тажриба ўтказди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Тадқиқотчилар 20 та стандарт аминокислотадан бирини олиб ташлаш орқали ҳужайра ҳаётийлигини сақлаб қолиш мумкинлигини ўрганди. Бунинг учун изолейтсин аминокислотаси танланди.
Олимлар дастлаб 36 та муҳим генда изолейтсинни валинга алмаштирди. Натижада баъзи бактериялар нобуд бўлди, аммо генларнинг ярми ишлашда давом этди.
Кейинги босқичда рибосома оқсиллари синовдан ўтказилди.
Сунъий интеллект моделлари ёрдамида рибосома оқсилларининг муқобил кетма-кетлиги ишлаб чиқилди. Тажриба давомида бактериялар ўсиш тезлиги 30-40 фоизга секинлашган бўлса-да, улар яшашда давом этди.
Олимлар бу натижани муқобил биокимё тизимларини яратишдаги биринчи қадам деб ҳисобламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!