date

Россия почтаси посилкаларни кузатиш тизимидаги тафсилотларни яширди

Россия почтаси посилкаларни кузатиш тизимидаги тафсилотларни яширди

"Почта России" жўнатмаларни кузатиш хизматини соддалаштирди. Янгиланган версияда фойдаланувчилар энди жўнатманинг батафсил ҳаракатланиш занжирини кўрмайди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.


Кузатув карточкасида фақат асосий босқичлар, жумладан, бўлимга қабул қилиш, жўнатиш, манзилга етиб келиш ва топширишга тайёрлиги ҳақидаги хабарлар акс этади.

Ўзгаришлар 2026 йил 1 майдан бошлаб кучга кирди. Бунга қадар хизмат маршрутнинг батафсил тарихини, жумладан, саралаш марказлари ва бошқа оралиқ нуқталарни кўрсатар эди.

Янгиланишдан сўнг эски, аллақачон етказиб берилган жўнатмалар бўйича маълумотларнинг бир қисми ҳам йўқолди. Шунингдек, фойдаланувчилар жўнатма вазнининг ўзгаришини ҳам кузата олмайди.

Компания вакилларининг маълум қилишича, ушбу қарор мижозларнинг фикр-мулоҳазалари асосида қабул қилинган. Фойдаланувчиларни ортиқча маълумот билан юкламаслик мақсадида хизмат мақомлари очиқ рухсатдан олиб ташланди.

Шу билан бирга, тўлиқ юридик аҳамиятга эга бўлган кузатув маълумотлари ички тизимда сақланиб қолади ва етказиб беришни назорат қилиш учун ишлатилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Россия почтаси посилкаларни кузатиш тизимидаги тафсилотларни яширди