"PSJ" CHL ярим финали олдидан Бавариядаги меҳмонхонасини ўзгартиради

"PSJ" CHL ярим финали олдидан Бавариядаги меҳмонхонасини ўзгартиради
Қисқача

"PSJ" Чемпионлар лигаси ярим финали олдидан "Бавария" билан жойлашиш масаласида зиддиятга дуч келди. Парижликлар аввал "Инфинитй" меҳмонхонасида қолишни режалаштирган эди, аммо "Бавария" жамоаси аллақачон у ерда жойлашиб олган. Натижада, "PSJ" янги "Андаз" меҳмонхонасига жойлашишга мажбур бўлди.

Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашуви олдидан "Бавария" ва "PSJ" ўртасида зиддият юзага келди. Бунга парижликлар жойлашиши керак бўлган меҳмонхона сабаб бўлди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Дастлаб Франция чемпиони Мюнхен четидаги тўрт юлдузли "Инфинитй" меҳмонхонасида қолишни режалаштирган эди. Бироқ "Бавария" жамоаси аллақачон у ерга жойлашиб олган ва рақибга жой бўшатишни истамади.

"Бавария" бош мураббийи Венсан Компани бу борада қатъий фикр билдирди. У жамоа ўз одатига кўра айнан шу меҳмонхонада қолишини таъкидлади.

"PSJ" энди Счwабингер Тор ҳудудидаги "Андаз" меҳмонхонасига жойлашади. Жамоа сешанба куни Мюнхенга етиб келгач, тўғридан-тўғри янги манзилга йўл олади ва ўйинга тайёргарликни давом эттиради.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар