Забарний ПСЖ ғалабасидан кейин фикрларини билдирди

Франция чемпионатининг 19-турида «ПСЖ» сафарда «Осер»ни 1:0 ҳисобида таслим этди. Учрашувдаги ягона голни беллашув охирида вингер Бредли Баркола урди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйиндан сўнг парижликлар ҳимоячиси Илья Забарний натижа ҳақида гапирди.
«Жамоа рақибни охир-оқибат синдира олишига ишонди. «ПСЖ» ҳеч қачон тўхтамайди ва ўз ишини қилади — бу бизнинг асосий кучимиз. Ҳисоб қандай бўлишидан қатъи назар, жамоа ҳужум қилишдан чарчамайди, темпни ушлаб туради. Гол уриш вақт масаласи эди», — деди украиналик футболчи ОАВ билан суҳбатда.
Бу ғалабадан кейин Луис Энрике шогирдлари 45 очко жамғарариб, Лига 1 турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Парижликлар «Ланс»ни икки очкога ортда қолдирмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг