date

Точилин Закарян Европада қолиши кераклигини таъкидлади

Точилин Закарян Европада қолиши кераклигини таъкидлади

Аввалроқ “Динамо” сафида ўйнаган Александр Точилин Арсен Закаряннинг “Реал Сосьедад”даги ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Испания ОАВда янги бош мураббий басклар клубида ярим ҳимоячини жамоа режасига киритмаётгани ва бу ҳақда футболчининг ўзига ҳам маълум қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Шунингдек, Ла Лигадаги бир нечта жамоа Закарянни ижара асосида олишга қизиқаяётгани айтилди.

“Закарян учун энг тўғриси — Европада қолиш. У ёш россиялик футболчи сифатида айнан Европа футболида ўсиб, ривожланиши керак. Барқарор ўйин кўрсатиши учун жароҳатлар ундан йироқ бўлгани муҳим”, — дея Точилиннинг сўзларини келтиради “RB Sport”.

22 ёшли футболчи 2023 йилда “Реал Сосьедад” сафига қўшилган. Шу вақт ичида у 60 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Точилин Закарян Европада қолиши кераклигини таъкидлади