date

Эберл Мусиалага майдонда кўпроқ вақт кераклигини айтди

Эберл Мусиалага майдонда кўпроқ вақт кераклигини айтди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби спорт директори Макс Эберл «Аугсбург»га қарши учрашувдан (1:2) сўнг ярим ҳимоячи Жамал Мусиаланинг ўйинига баҳо берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эберлнинг таъкидлашича, юқори рақобатли чемпионатга қайтиш осон эмас: Мусиала бу сафар атиги ярим соат майдонда бўлди ва аста-секин оптимал ҳолатига кириб бормоқда. Функционер фикрича, футболчига ўз ритмини топиши учун кўпроқ ўйин амалиёти зарур. «Жарима майдонида икки-учта вазиятга эга бўлди. Тўққиз ойлик танаффусдан кейин майдонда тез ва тўғри қарор қабул қилиш қийинлиги кўриниб турибди», — дея Эберл сўзларини tz келтирди.

Жорий Бундеслигада Мусиала икки учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатма муаллифи бўлди.

«Бавария» навбатдаги ўйинини 28 январь куни PSVга қарши ўтказади. Чемпионлар лигаси 8-тур баҳси 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эберл Мусиалага майдонда кўпроқ вақт кераклигини айтди