Роналдунг golsiz ўйиндан кейинги баёноти эълон қилинди

Саудия Арабистони Про-лигасининг душанба кунги учрашувида «Ал-Наср» «Ал-Таавун»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Баҳсдан сўнг Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда қисқа фикр қолдирди. Португалиялик ҳужумчи бу сафар гол ура олмади, бироқ жамоанинг ғалабасидан мамнунлигини яширмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Қадам-бақадам. Мақсадимизга тўлиқ диққат!» — дея ёзди Роналду.
Ушбу уч очко «Ал-Наср»ни турнир жадвалида иккинчи ўринга олиб чиқди. Пешқадам «Ал-Ҳилол»дан ортда қолиш ҳозирча 5 очкони ташкил этмоқда.
5 февраль куни Роналду 41 ёшга тўлади. Форварднинг «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2026/2027 йилги мавсум якунигача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг