Аргентинанинг қадимги «Килмес» клуби стадион учун ёрдам сўради

Аргентина футболининг энг қадимий жамоаларидан бири — 1887 йилда ташкил топган «Килмес» ҳозир мураккаб даврни бошдан кечирмоқда. Клуб раҳбарияти стадионни қайта қуриш режаси фонида мухлислар ёрдамини сўради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гап одатдагидек молиявий хайрия ҳақида эмас. «Килмес» ишқибозларига стадионга келиб, бевосита жисмоний меҳнат қилиш — таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш бўйича турли вазифаларни бажариш таклиф этилди.
Жанубий яримшарда ёзнинг жазирама иссиғига қарамай, мухлислар бу чақириққа ижобий муносабат билдирди ва клубга кўмак беришга тайёр эканини кўрсатди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг