date

Мичел Тер Штегеннинг «Жирона»даги илк ўйинини баҳолади

Мичел Тер Штегеннинг «Жирона»даги илк ўйинини баҳолади

«Жирона» бош мураббийи Мичел дарвозабон Марк-Андре Тер Штегеннинг жамоа сафидаги дебюти ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Немис посбони илк учрашувида «Хетафе»га қарши баҳсда жамоасига очко олиб келишга ёрдам берди. У бир гол ўтказиб юборди, учрашув эса 1:1 ҳисобида якунланди.

«У фантастик ўйин ўтказди. У ўйинни қуришда катта ҳисса қўшади, охирида эса ажойиб сейв ҳам амалга оширди», — дея Мичелнинг сўзларини Mundo Deportivo келтиради.

Мураббий дарвозабон танлаш масаласи осон бўлмаганини ҳам тан олди. У футболчилар билан суҳбатлашганини айтди, бироқ мулоқот тафсилотларини очиқлашни истамади.

Эслатиб ўтамиз, «Жирона» Тер Штегенни «Барселона»дан ижарага олди. Аввалроқ дарвозабон жамоа қайдномасига киритилишида муаммо бўлиши мумкинлиги, сабаби клубда дарвозабонлар учун барча рақамлар банд экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мичел Тер Штегеннинг «Жирона»даги илк ўйинини баҳолади