date

«Бавария» Упамеканодан жавоб кутаётганини маълум қилди

«Бавария» Упамеканодан жавоб кутаётганини маълум қилди

Мюнхеннинг «Бавария» клубида спорт директори лавозимида ишлаётган Макс Эберл ҳимоячи Дайо Упамеканонинг келажаги юзасидан фикр билдирди. 27 ёшли француз футболчининг амалдаги битими клуб билан жорий мавсум охиригача тузилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Биз Упамеканодан жавоб кутяпмиз», — Эберлнинг сўзларини ижтимоий тармоқларда журналист Флориан Плеттенберг келтирди.

Аввалроқ матбуотда «Бавария» янги шартнома бўйича Упамекано учун таклиф шартларини яхшиламаслиги мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Упамекано ҳозиргача «Бавария» сафида 176 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 11 та голли узатма амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Упамеканодан жавоб кутаётганини маълум қилди